Глобал масалаларда Қозоғистоннинг нуфузи ортяпти

Қозоғистон Марказий Осиё минтақасида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашда мавқеини кучайтирди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси дебатларидаги чиқиши республика барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда собитлигига далил бўла олади. Эслатамиз, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев республика минтақавий озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи хаб вазифасини бажаришга тайёрлигини таъкидлади. Бунинг учун барча зарур нарсалар – тегишли захира, инфратузилма ва логистика мавжуд. Келажакни ўйлаб иш тутиши, ўз ташаббуслари билан чиқиши Қозоғистон ривожланиш ва кўп қиррали халқаро ҳамкорлик сари интилаётганини кўрсатади.

Еркин Туқумов, ҚР Президенти ҚСТИ директори:
- БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти берган маълумотга кўра, Қозоғистон  АҚШ, Австралия, Бразилия ва Аргентина билан бирга қишлоқ хўжалигида энг катта салоҳиятга эга давлатлар қаторига киради. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев яқинда Қозоғистон – Хитой чегарасида, «Хоргос» халқаро савдо маркази базасида ҳамда Каспий яқинида озиқ-овқат хаби яратишни таклиф қилди, улар турли минтақалар ўртасида товар айланмасини сезиларли яхшилайди. Озиқ-овқат хаби яратилгач, Қозоғистон  минтақавий инфратузилмаларни, чегара яқинида иқтисодий ва кўп томонлама алоқаларни сезиларли даражада яхшилаш бўйича етарлича катта салоҳиятга эришиши кутилмоқда.

Экспертлар фикрича, Қозоғистон яна бир марта жаҳон майдонида минтақавий ҳамда глобал масалаларни ҳал этишда масъулиятли ва керакли халқаро ҳамкор сифатида ўзини намойиш қилди. Мамлакатнинг Алматида Марказий Осиё ва Афғонистон учун БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлар бўйича минтақавий марказини тузиш ташаббуси ҳам бунга далил бўла олади. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси