Канадага экспорт ҳажми 4 мартага ошган

Канадага экспорт ҳажми 4 мартага ошган

Қозоғистоннинг Канадага экспорти 4 марта ошди. 2022 йилнинг 9 ойи давомида 609 миллион долларга етди. Умуман олганда, икки давлат ўртасида  товар айланмаси январь-сентябрь ойларида 700 миллион доллардан ортган. Бу эса 2021 йилдагидан 3 марта кўп. Йил охиригача кўрсаткич 1 миллиардга етади. Канада бизнес-ҳамжамияти Қозоғистон иқтисодиётининг турли соҳаларига, жумладан, соғлиқни сақлаш, авиация, қишлоқ хўжалигига қизиқиш билдирди.

АҚИЛБЕК КАМАЛДИНОВ, ҚОЗОҒИСТОННИНГ КАНАДАДАГИ ЭЛЧИСИ:

- Бир қанча Канада компаниялари тоғ-кон секторига қизиқиш билдирган. Қишлоқ хўжалигига ҳам. Биз 10 мингдан зиёд маҳсулдор Канада сигирларини ўзимиздаги илғор зотлар билан чатиштирганимиздан сўнг янги бренд пайдо бўлади. Ишлар шундай салмоқли натижа берди.

Бундан ташқари, Қозоғистон ва Канада таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Келгуси йилда Семейда Калгари университети филиали очилади. Бу таълим даргоҳи Канадада саккизинчи,  университетлар жаҳон академик рейтингида 190-ўринда.

Абдумалик Сарманов таржимаси