БАА билан савдо ҳажми 1 млрд долларга етказилади

БАА билан савдо ҳажми 1 млрд долларга етказилади

Қозоғистон ва БАА савдо ҳажмини 1 млрд долларгача етказиши лозим. Икки давлат ҳукуматлари олдига шундай вазифа қўйилган. Бу ҳақда бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев БААнинг Қозоғистондаги элчиси Муҳаммад Саид Муҳаммад ал-Арикий билан учрашувда айтиб ўтди. Президент Стратегик инвестициявий лойиҳалар тўғрисидаги қўшма декларацияга мувофиқ, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ТЭМ соҳасидаги шерикликнинг юқори динамикасини, шунингдек, транспорт-логистика тармоғи ва авиаташув хизматларини кенгайтириш бўйича сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш бошланганини қониқиш билан айтиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.