Қозоғистонда кўпфункцияли Саржа денгиз терминали очилиши мумкин. У Қуриқ портида бунёд этилади. 2030 йилгача бу лойиҳага салкам 100 миллиард тенге инвестиция киритилади, дея маълум қилди Манғистау вилоят ҳокимлиги. Ноябрь ойида темирйўл ва муҳандислик инфратузилмалари, асосий юк терминалининг 1-навбати ва юк причали қурилиши тугайди. Натижада, жорий йилнинг ўзида Қозоғистонга қарашли ва транзит товарлар жўнатила бошлайди. Бундан ташқари, кўп миқдорда экспортга чиқариладиган маҳсулотлар учун Қуриқ портида замонавий дон терминали бунёд этиш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати – 4 миллиард тенге. Айни вақтда, денгиз дарвозаси йиллик ўтказиш қуввати жорий йилда бир ярим миллион тоннага етди.
Абдумалик Сарманов таржимаси