Онлайн тартибда исм ёки фамилияни, шунингдек, бошқа ҳужжатлардаги
маълумотларни ўзгартириш мумкин. Қозоғистон фуқаролари Электрон ҳукумат портали орқали туғилганлик, никоҳдан ўтиш ёки ажрашиш, фарзанд асраб олиш тўғрисидаги
маълумотларга ўзгартириш киритиши мумкин. Миллий ахборот технологиялари
ташкилотида маълум қилинишича, бунинг учун тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилиши
етарли. eGov.kz порталидаги шахсий кабинетга ҳужжатлар тайёр бўлганлиги
тўғрисида билдиришнома келади. Сўнгра уларни Аҳолига хизмат кўрсатиш маркази
орқали олиш мумкин.
Ўлжас Стамбеков, Милий ахборот технологиялари жамоатчилик билан мулоқот
бошқармаси бошлиғи:
– Заруратга кўра, фуқаролар еGov.kz порталидаги
ҳужжатларга ўзгариш киритиши мумкин. Фарзанд
туғилиши, исм, фамилия,
ота исми ўзгариши, никоҳдан ўтиш ёки ажрашиш, фарзанд асраб олишга оид
ҳужжатлар шу тартибда янгиланиши мумкин. Фақат тегишли асос бўлиши, тегишли шахслар орасида низо
бўлмаслиги, зарур ҳужжатлар илова қилиниши керак. Ушбу хизмат ёрдамида сиз янгиланган
маълумотларга кўра ҳужжатларни қайта чиқариб олишингиз мумкин. Аввал фамилияни
алмаштириш учун Аҳолига хизмат кўрсатиш марказига бориш талаб қилинарди. Энди
навбатга туришингиз шарт эмас.
Абдумалик Сарманов таржимаси.