Астанада олимлар интеллектуал ҳамкорликни муҳокама қилди

Астанада олимлар интеллектуал ҳамкорликни муҳокама қилди

Астанада қозоғистонлик олимлар тўпланди. Форумда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония каби мамлакатларда ишлаяётган юртдошлар таклиф қилинди. Ядро физикаси, нанотехнологоия, сунъий интелект, тиббиёт каби йўналишлар мутахассислари ўз лойиҳаларини тақдим этди, таклифлар билдирди. Қозоғистон томони тадқиқотларга ўз ёрдамини бериш ниятида. Ҳамкорлик шартлари муҳокама қилинди. Форумдаги таклифлар ва илмий лойиҳалар алоҳида тўплам шаклида чоп этилади. Материаллар тегишли давлат органларига таклиф сифатида юборилади. «Ватандошлар жамғармаси» дунёнинг ривожланган 7 давлатидаги юртдошларимизнинг илмий салоҳиятини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари олиб боряпти. Жамғарма берган маълумотга кўра, илмий кашфиётлари билан танилган қозоқ олимларининг сони 500 нафардан зиёд.  

Данияр Қадиров, «Ватандошлар» жамғармаси» миллий ҳиссадорлик жамғармаси президенти:  

- 12 та давлатдан 40 нафардан кўпроқ олимни таклиф қилдик. Форумда 160 нафардан кўпроқ одам қатнашди. Меҳмонларимизнинг баъзилари ўз юртимизда ишлаётган лойиҳаси филиалини очиш ниятини билдиряпти. Қайтиб келишни истаётганлар ҳам бор. Уларга шарт-шароит яратамиз.  

Жадик Шенол, нейрохирург /Германия/:  

- 25 йилдан буён нейрохуриргия соҳасида ишлайман. Билим ва тажрибамни баҳам кўришни истайман, бунга интиламан. Хориждаги иқтидорларни юртимизга қайтариб олиб келиш, уларга ёрдам бериш яхши ташаббус. Мамлакат ривожи учун ҳам бу жуда муҳим қадам.  

Абдумалик Сарманов таржимаси