Зайсанда халқаро аэропорт қурилиши бошланди

Зайсанда халқаро аэропорт қурилиши бошланди

Зайсанда халқаро аэропорт қурилиши бошланди. Ҳаво дарвозаси шаҳардан 25 километр масофадаги Сатпай қишлоғи яқинида жойлашган собиқ ҳарбий аэропорт ўрнида қад ростлайди. Жами 184 ярим гектар майдонда аэропорт ва тегишли инфратузилмалар жойлашади, кейин кенгайтирилиши мумкин бўлган 2 минг 200 километрли учиш-қўниш чизиғи билан жиҳозланади. Натижада, минтақавий ҳаво кемаларини қабул қилиш имкони туғилади.  Ҳозир ATR-72 самолётлари сотиб олиш масаласи кўриляпти. Хитойга, шунингдек, Астана, Алмати ва Ўскеменга парвозлар ташкил этилади. Шунингдек, минтақада туризмни ривожлантириш учун бешта темирйўл вокзали таъмирланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси