Транспорт
логистикасини ривожлантириш — Қозоғистоннинг янги иқтисодий моделга ўтишидаги
асосий элементлардан бири. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган
йиғилишида бу соҳанинг глобал рақобат кучайган бугунги кунда катта аҳамиятга
эгалигига урғу берди. Темирйўллар мамлакат иқтисодининг янги таянчига айлана
олади. Бугунги кунда улар орқали юк айланмасининг 60 фоизи амалга ошириляпти. Соҳа
салоҳиятини ошириш ва унинг шаффофлигини таъминлаш учун Президент темирйўллар
миллий оператори томонидан юк вагонлари тақдим этишни рақамлаштиришни топширди.
Темирйўл соҳасида тариф сиёсати қайта кўриб чиқилади. Ҳукумат автомобиль юк
ташишлари бўйича лойиҳаларни ҳам алоҳида назоратга олади. Қосим-Жўмарт Тўқаев
янги йилгача сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ишловчи автотранспорт
тизимини бошқарувчи рақамли майдонча яратишни топширди. Божхона жараёнлари ҳам
рақамли ёндашув ёрдамида такомиллашади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Шу билан бирга,
қўшни мамлакатлар ахборот тизимлари билан тегишли интеграция ишлари амалга
оширилиши лозим. Мактубда юк ташиш бўйича Smart Cargo ва божхона хизмати бўйича
Keden тизимларини ишга туширишни топширгандим. Улар ҳозирча пилот тартибида
фаолият юритяпти. Ягона идрокли транспорт экотизими яратиш учун уларнинг барча
идоралар ахборот тизимлари билан тўлақонли интеграция бўлишини жадаллаштириш
зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси

