Қозоғистон сунъий ер йўлдоши Монголияга экспорт қилинади

Қозоғистон сунъий ер йўлдоши Монголияга экспорт қилинади

Қозоғистон муҳандислари тўла ишлаб чиққан сунъий ер йўлдоши Монголияга экспорт қилинади. Куни-кеча Қозоғистон  Монголия билан заминни масофадан кузатишга мўлжалланган сунъий ер йўлдошлари яратиш ва ривожлантиришга қаратилган инвестициявий шартнома имзолади. Космик объект Монголия эҳтиёжларига мослаштирилади, минтақавий ер йўлдошлар инфратузилмаларини ривожлантиради. Масофадан зондлаш технологияси ҳар икки давлат қишлоқ хўжалик ерлари аҳволини кузатиш, сув захираларини бошқариш, атроф-муҳит ўзгаришларини таҳлил этиш учун қулай ва самарали восита сифатида хизмат қилади. Лойиҳа Қозоғистон Миллий космик маркази базасида монгол муҳандислар иштирокида амалга оширилади. Таъкидлаш лозимки, мутахассисларимиз уларни фаолиятнинг барча босқичларида ўқитишни зиммасига олган.

Абдумалик Сарманов таржимаси