Сиань аэропортида Қозоғистон Президенти тантанали кутиб олинди. Таъкидлаш лозимки, ташриф доирасида сермазмун дастур тайёрланган. Давлат раҳбари ХХР етакчиси Си Цзиньпин билан учрашади. Томонлар стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш, транспорт-логистика ва энергетика соҳаларида янги лойиҳалар яратиш масалаларини кўриб чиқади. Президент «Марказий Осиё-Хитой» саммитида қатнашади. Ташриф давомида Давлат раҳбари Сианда очилган мамлакатимиз бош консулхонаси ишини бошлаб беради ва шу ҳудуддаги қуруқлик портида жойлашган Қозоғистон логистика марказини очади.
Абдумалик Сарманов таржимаси