Давлат раҳбари Арманистон Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Давлат раҳбари Арманистон Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон Президенти Арманистон Бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Никола Пашинянни Вашингтонда Озарбайжон билан тинчлик декларациясини имзолаши муносабати билан табриклади. Ушбу ҳужжат Жанубий Кавказда кенг кўламли халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилиши, Қозоғистон ва Арманистон ўртасида иқтисодий ва инвестициявий алоқалар ўрнатилиши учун йўл очади. Давлат раҳбари Астана йил охирида юз бериши кутилаётган Арманистон Бош вазирининг расмий ташрифига тайёргарлик кўраётганини таъкидлади. Никола Пашинян икки давлатни яраштиришда Қозоғистоннинг хизматларини ижобий баҳолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси