Турк оиласи Кўчманчилар ўйинларига автобусда йўл олган

Турк оиласи Кўчманчилар ўйинларига автобусда йўл олган

Автобусда Туркиядан Қозоғистонга. Анқараликлар оиласи ғилдиракли уйчага айлантирилган машинада Астанага, Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларини томоша қилишга йўл олди. Дурадгор Бурак Дуран ва унинг рафиқаси - клиник психолог Идил Дуран икки ёшли фарзанди билан вақтинча шаҳар ҳаётини ортда қолдирди ва турк халқлари меросини оммалаштиришга киришди. Оила Астанага етиб келгунича 5 минг 400 километр йўл босади. Улар Туркиядан Грузияга боради, сўнгра Россия ва Татаристон орқали Қозоғистонга етиб келади.


Бурак Дуран, сайёҳ:


- Биз Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинлари ҳақидаги хабарларни кузатиб бордик ва ўйинлар Қозоғистонда ўтказилишини билгач, боришга қарор қилдик. Ташкилотчилар билан боғландик, тафсилотларни ўргандик, сўнг йўлга чиқдик. Гарчи спортчи сифатида майдонга чиқмасак ҳам, чавандозлик қилиш ниятидамиз. Бу қардош халқларимиз учун муҳим воқеа, шунинг учун уни бошқаларга кўрсатиб беришга қарор қилдик.


Абдумалик Сарманов таржимаси