ШҲТ олимлари қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаради. Жорий йилдан бошлаб мазкур ташкилот олимлар учун махсус грантлар белгилайди. Қозоғистоннинг Фан ва олий таълим вазири «Олий таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш йўналишида ҳамкорлик» номли симпозиумда шундай баёнот берди. ШҲТ саммити доирасида ўтаётган халқаро анжуманда яқин келажакда халқаро лабораториялар ташкил этиш мўлжалланган. Шу билан бирга, Қозоғистонда қатор хорижий олий таълим масканлари филиаллари очилади. Улар орасида Бейжин Тил ва маданият университети, Гонконг шаҳар университети ва Лу Бань устахонаси бор.
Саясат Нурбек, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири:
- Хитой давлати биз учун махсус қарор қабул қилди. Улар битта мамлакатда битта устахона очишга рухсат беришади. Шунингдек, етакчи давлат, миллий университетларимизда махсус кафедралар ишга тушади. Талабаларимизга хитой тили иккинчи чет тили сифатида таклиф этилади. Бу катта аҳамиятга эга. Зеро, Хитой савдо, сиёсат ва иқтисод жиҳатдан кучли қўшнимиз, биз уни тушуна олишимиз зарур.
Шу билан бирга, анжуманда «ШҲТга аъзо давлатларнинг олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлиги» китобининг тақдимоти ўтказилди. Унда ташкилотга аъзо давлатлардаги илғор университетларнинг ютуқлари баён этилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.