Қозоғистон ва Германия илмий ҳамкорлиги кенгаяяпти

Қозоғистон ва Германия илмий ҳамкорлиги кенгаяяпти

Агробиология, тиббиёт, сувдан фойдаланиш, яшил энергетика, ижтимоий фанлар. Қозоғистон ва Германия олимлари мазкур йўналишларда тадқиқотлар олиб боради. Бунинг учун Алмати шаҳрида илмий-тадқиқот маркази иш бошлайди. Яқинда тақдимоти ўтказиилган ташкилот ёш олимларга ёрдам бериш, энг яхши амалиётлар ва замонавий муаммолар ечимларини топиш билан шуғулланади. Экспертлар таъкидлашича, марказ Қозоғистон ва Марказий Осиёни қамраб олувчи илимй тармоқни боғловчи ҳалқага айланиши лозим. 

Лаззат Ералиева, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Миллий Фанлар академияси вице-президенти:

– Бу марказ бутун Марказий Осиё бўйлаб олиб борилган тадқиқотларни кузатиб боради. Ҳозир келгуси уч йил учун иккита асосий йўналиш — иқлим ўзгариши ва сув захиралари соҳасидаги тадқиқотлар танлаб олинди. Октябрда Қозоғистонда Хитой маркази очилади, унинг услубият йўналиши Фанлар академиясида, лабораторияси университетда жойлашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.