Қозоғистон ўқувчилари робот техникасидан учинчи марта дунё чемпиони бўлди

Қозоғистон ўқувчилари учинчи марта робот техникаси бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Грецияда бўлиб ўтган йирик FIRST Global Challenge интеллектуал олимпиадасида жамоа 190 давлат вакиллари ичидан биринчи ўринни олди. Жамоанинг олтин медали ва рекорд даражада тўпланган баллардан ташқари, мамлакатга ажойиб муҳандислик ишланмалари учун иккита кумуш медаль келтирилди. Эслатамиз, аввалроқ Женева ва Сингапурдаги беллашувларда ҳам чемпион унвонига эришилганди.

Асилбек Мурзахметов, робот техникаси бўйича Қозоғистон терма жамоаси тренери: 

— Яна бир марта беллашувлар рекордини янгиладик, мамлакатимиз учун олтин медаль олиб келганимиздан жуда хурсандмиз. Дунёнинг бирорта давлати икки марта чемпион бўла олмаганди, биз эса уч йилдан буён биринчи ўринни эгаллаяпмиз. Таъкидлаш лозимки, терма жамоа таркиби бирор марта такрорланмади, ҳар йили миллий биринчиликлардан янги таркиб учун янги болаларни саралаб оламиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.