Қозоғистонлик ўқувчилар кимё олимпиадасида совриндор бўлди

Қозоғистонлик ўқувчилар Саудия Арабистонида бўлиб ўтган нуфузли халқаро кимё турниридан соврин билан қайтди. 56-марта ўтказилаётган International Chemistry Olympiad билимлар беллашувида қатнашган 4 нафар ёш юртдошимиз 90 давлатдан келган билимли, иқтидорли иштирокчиларни ортда қолдириб, энг яхши учликдан жой олди.  Масалан, Адилжан Молдағул 3-ўринга, Абилай Қабдулхадир 2-ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, Ринат Елеусизов ҳамда Кирилл Ким олтин медални қўлга киритиб, шоҳсупанинг юксак поғонасидан жой олди. Абилай ва Кирилл – пойхатдаги Назарбоев Заковат мактабининг физика-математика йўналишида ўқийди. Ютуқ билан қайтган ўқувчиларни Астанадаги Халқаро аэропортда уларни синфдошлари қарши олди.

Кирилл Ким, кимё бўйича халқаро олимпиада ғолиби:

– Менинг тайёргарлигим режа асосида ўтди. Аста-секин даражамни ошириб бордим. Тайёргарликда энг муҳими интенсивлик билан бир қаторда мунтазамлик ҳам эди. Шу боис, бунда муаммо бўлмади. Асосийси, қунт бўлиши керак. Мен ҳар кунимни кимё билан ўтказишга интилдим. Озгина – бир ё икки соат давомида шуғулланиш керак. 

Абилай Қабдулхадир, кимё бўйича халқаро олимпиада ғолиби:

– Мен учун Олимпиада мураккаб бўлди. Назарий ва амалий топшириқлар турли-туман эди. Улар қандай бўлишини ҳеч ким билмайди, бир нарсани айтишим мумкин – ўтган йиллардаги вазифаларга ўхшамайди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.