Қозоғистонда 5 йил ичида таълим ва фанга киритилган сармоя 5 марта ортди

Қозоғистонда 5 йил ичида таълим ва фанга киритилган сармоя  5 марта ортди

Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Фан ва технологиялармиллий кенгаши йиғилишида сўзга чиқди. Давлат раҳбари инновациялар ва юқори технологиялар даврида соҳанинг устуворлиги ва стратегик аҳамиятига эътибор қаратди. Айни вақтда, турли мамлакатлар ўртасида, шу жумладан, Марказий Осиёда ҳам илғор ечимларни кашф этиш бўйича пойга давом этяпти. Қозоғистон Президенти сунъий интеллект салоҳиятидан тўла фойдаланишга чақирди. Умуман олганда, сўнгги йилларда мамлакатда фанни ривожлантиришга катта эътибор бериляпти. 2020 йилдан буён таълим ва фанга киритилган сармоя ҳажми 5 марта ортди. Тадқиқот университетлари сон ортяпти, уларнинг ишлаб чиқариш билан алоқалари мустаҳкамланяпти.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Бугунги кунда 300 тадан зиёд тижорат лойиҳалари ишга туширилган. Шу тариқа, «Университет – тадқиқот– инновации – тижорат» занжири шаклланяпти.  Бу жараёнга кучли туртки бериш учун янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга етказишни жадаллаштириш зарур. Дунёга машҳур 40 тадан зиёд хорижий университет билан алоқа ўрнатилди. Мамлакатда чет эл олий таълим даргоҳларининг 33 та филиали иш бошлади. Технопарк ва инжиниринг марказлари очиляпти. Миллий фанлар академиясининг нуфузи ортди. Барча минтақаларда илмий марказлар ишлаяпти. Олимлар манфаатларини муҳофаза қилишга катта эътибор бериляпти. «Фан ва технологик сиёсат тўғрисида» қонун қабул қилинди, фанни бошқаришнинг янги ҳуқуқий модели ишга тушди.

Абдумалик Сарманов таржимаси