Сентябрда Астана LRTда синов ишлари бошланади

Сентябрда Астана LRTда синов ишлари бошланади

Жорий йилнинг сентябрь ойида Астанадаги LRT тизимда синов ишлари бошланади. Бош вазир инфратузилма лойиҳалари қандай рўёбга чиқарилаётгани билан танишди. Ўтган йили эстакада, осма кўприклар ва барча станциялардаги темирбетон қурилмалар тайёр бўлди. Лойиҳани рўёбга чиқариш учун Астанада шпал ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Оптик толара тўла ўтказилди. Ҳозир рельслар қўйиляпти. Шунингдек, соатига 350 километр тезликда ҳаракатлана олувчи замонавий поездлар ишлаб чиқариш йўлга қўйиляпти. Енгил рельсли чизиқлар орқали 650 ўринли 19 қурилма ишлаши кўзда тутилган. Уларнинг ҳар бири 36 та юқори сифатли монитор, 11 та камера ва автомат шаклда бошқариш тизимлари билан жиҳозланган.

Асилбек Дуйсенбаев, «CTS» МЧБ бошқаруви раиси:

-  Бўлажак ходимлар таълим оляпти. LRT йўналишида ободонлаштириш ишлари бошланди. Сентябрь ойида синов ишларига киришилади. Унда йўловчилар чиқарилмайди. Энг янги GoA4 стандартига мувофиқ тизимда поезд ҳайдовчисиз тарзда ҳаракатланади. Бу стандарт доирасида 6 ойлик синов ишлари олиб бориш кўзда тутилган.

«Турон» газ-буғ станциясининг иккинчи навбати ниҳоясига етди

Бош вазирга «Турон» газ-буғ станциясининг иккинчи навбати ниҳоясига етаётгани ҳақида ҳисобот берилди. Барча ишларнинг 98 фоизи бажарилган. Станция автомат тарзда ишлайди. Экологик жиҳатдан юқори талабларга жавоб берувчи ишлаб чиқаришда немис, рус ва фин технологияларининг илғор намуналаридан фойдаланилди. Иншоот Есил ва Нура туманлари ҳамда 2 миллион квадрат метр майдондаги янги ижтимоий ва саноат корхоналарига хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси