ХВЖ: Қозоғистонда ЯИМ 2025 йилда 5,5 фоизга ўсади

ХВЖ: Қозоғистонда ЯИМ 2025 йилда 5,5 фоизга ўсади

Жорий йилда Қозоғистонда Ялпи ички маҳсулот 5,5 фоизга ўсади. Халқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, 2026 йилда ҳам бу кўрсаткич 4 фоиздан ошиши кутиляпти. Молия ташкилоти октябрь ойида Қозоғистон ЯИМ 2025 йилда 4,6 фоизга, 2026 йилда 3,5 фоизга ўсади деб тахмин қилганди. Шу тариқа, ХВЖ мамлакатнинг иқтисодий ўсиши суръатлари прогнозини қайта кўриб чиқди. 2024 йилда ЯИМ ўсиши 4 фоизни ташкил қилди. Бу эса 2023 йил суръатидан паст.


Абдумалик Сарманов таржимаси