ЕИга буғдой экспорти 13 мартага ошган

ЕИга буғдой экспорти 13 мартага ошган

Қозоғистон ЕИ давлатларига маҳсулот сотиш ҳажмини оширади. Жорий йилнинг икки ойида мамлакатнинг Евроиттифоқ давлатларига экспорти 84,5 фоизга ўсди ва 5,2 миллиард долларни ташкил қилди. Европа бозорига етказиб берилаётган асосий товарлар рўйхатида - нефть, газ ва нефть маҳсулотлари, ферроқотишмалар, алюминий ва буғдой бор. Дарвоқе, экспорт ҳажми жорий йилнинг икки ойида бир йўла 13 мартага ошган. Еnergyprom.kz экспертлари бу ўсишни ўтган йили ғалла экилган майдонлар сони ошгани билан боғламоқда. Бу рақам деярли 13 миллион гектарни ташкил қилган, бу эса 2020 йилга қараганда, 6,2 фоизга кўп. Жорий йилнинг январь ойида Қозоғистон ташқи бозорларга 600 минг тоннага яқин дон юборган, бу ўтган йилгининг ярмидан кўпроқни кўрсатади. Пулли ифодада ўсиш 87 фоизни ташкил этиб, 177 миллион  АҚШ долларига тенглашган.

«Жорий йилда экспорт қилинаётган дон экинлари нархи январь ойи якунларига кўра 19 фоизга ўсди. Шу жумладан, экспорт қилинган маҳсулот баҳоси 21,8 фоиз, жаҳоннинг бошқа давлатларига чиқаётгани 10,8 фоизга ўсди», дейди экспертлар.

Импортга келганда, бу соҳада Россия дон экинларини экспорт қилишни вақтинча тўхтатгани туфайли маҳсулот ҳажми камаяди. Тегишлича, бозорда Россия дони улуши қисқариши кутиляпти.

«Март ойи якунларига кўра, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларида буғдой нархи кескин кўтарилиши кузатилмади. Бир ойда 1,5 фоиз ўсиш бор. Лекин йиллик кўрсаткич 20,1 фоизга етди. Умуман олганда, дон экинлари нархи 18,1 фоизга қимматлашди, қишлоқ хўжалиги экинлари баҳосини олсак – 17 фоизни кўрсатди. Келажакда доллар курси сапчишини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари қўядиган нархлар қозоғистонликлар учун чакана нархда қандай акс этишига келсак, башорат қилмаймиз, бироқ прогноз ижобий», дейилади тадқиқотда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.