Ўтган йили Қозоғистон-Россия ўртасида товар айланмаси 24,5 миллиард долларга етди. 2022 йилнинг дастлабки 9 ойида бу кўрсаткич яна 5 фоизга ошди. Минтақалараро ҳамкорлик форумида Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Россия Қозоғистонга киритаётган сармоя ҳажми ҳам юқори кўрсаткичларни ташкил қилган. 2021 йилда ўсиш 40 фоизга яқинлашди ва 1,9 миллиард долларни ташкил қилди. Шу билан бирга, Қозоғистон Россияга киритаётган инвестициялар ўсишида ҳам шундай суръат кузатилган, жами 535 миллион доллар капитал юборилган. Давлат раҳбари таъкидлашича, Қозоғистонда Россия иштирокида тузилган 17 минг қўшма корхона ишлаб турибди. Кооперация ҳамкорлиги доирасида Қозоғистон ва Россия ўртасида умумий қиймати 23 миллиард долларга тенг 110 қўшма лойиҳа рўёбга чиқарилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси