Қозоғистонда жами
1 миллиард долларлик хусусий
инвестицияларни жамловчи жамғарма
очилади. У республиканинг венчур
сармоялар
бозорини кенгайтириш, халқаро инвестиция ва технологиялар бозорига интеграция
бўлиши учун хизмат қилади. Жамғарма халқаро капитал бозорининг йирик
ўйинчилари билан ҳамкорлик қилади, мамлакатга хорижий бизнесни жалб этади, стартап-экотизимларни
ривожлантиради. Қозоғистон Бош вазири Ўлжас
Бектенов
венчур молиялаштириш
бўйича етакчи экспертлар,
мамлакат
ва хориж тадбиркорлик доиралари вакиллари билан жамғарма ташкил этиш масаласини
муҳокама қилди. Сармоянинг асосий қисми сунъий интеллект, рақамли соғлиқни
сақлаш ва технологик
соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади. Старт капитални шакллантириш учун йирик Қозоғистон бизнесидан ҳозирнинг ўзида 100 миллион доллар маблағ жамғарилди. Таъкидлаш
лозимки, тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, мамлакатдаги венчур капитали
ҳажми сўнгги 5 йил
давомида 6 марта
ошди ва 80 миллион
долларга
етди. Қозоғистон бу
соҳада Марказий Осиёда пешқадам, у минтақадаги венчур шартномаларнинг 70 фоизини
таъминлаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

