Қозоғистон ер ости бойликларига инвестиция жалб этади

Қозоғистон ер ости бойликларига инвестиция жалб этади

Қозоғистонда геологоразведка учун сармоя жалб этиш режалаштирилган. Миллий иқтисод ва Молия вазирликлари инвесторлар учун қатор имтиёзлар беради. Шу жумладан, уларга ердан фойдаланганлиги учун муқобил солиқ тизими тақдим этилади, ер ва мулк солиғидан озод этилади. Бундан ташқари, геологоразведканинг инвестициялар учун жозибадорлигини ошириш мақсадида Энергетика вазирлиги янги механизм – яхшиланган модел контрактни жорий этади, у денгиздаги, қуруқликдаги мураккаб лойиҳалар, газ лойиҳаларига қўлланилади. Шунингдек, «Ер ости бойликлари ва улардан фойдаланиш тўғрисида» кодексга ўзгаришлар киритилади. Таъкидлаш лозимки, ўтган икки йил давомида геологоразведкага жами 173 миллиард тенге сармоя киритилди. 2018 йилдан бошлаб ҳисоблаганда бу маблағ 7 триллион тенгега етди. Ҳар йили мамлакатда 39 миллион тонна темир рудаси, бир ярим миллион тонна гил қазиб олинади, 3 миллион тонна мис ва 193 минг тонна қўрғошин концентрати қайта ишланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.