Қозоғистон Парламенти сенати давлат ташаббусларини Элбоши билан келишиб олиш зарурлигини бекор қилиш ниятида. Бу меъёр «Биринчи Президент тўғрисида» конституциявий қонунда кўрсатилганди. Сенат мажилис депутатларининг ушбу ташкилотларда Элбоши умрбод раислик қилишини бекор этишни кўзда тутган «Хавфсизлик кенгаши тўғрисида» ва «Қозоғистонхалқи ассамблеяси тўғрисида» қонунларга ўзгаришларни кўриб чиқди. Юқори палата депутатлари мажилисменларнинг тилга олинган барча таклифларини тасдиқлади, лекин ўз қўшимчаларини киритган ҳолда қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш учун қуйи палатага қайтарди.
Ляззат Сулеймен, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Сенаторлар Хавфсизлик кенгаши ва ҚХАни давлат раҳбари лавозимига кўра бошқариши кераклигини қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга, сенаторлар қонун лойиҳасини муҳокама қиларкан яна бир ўзгариш киритди. «Биринчи Президент тўғрисида» қонундан мамлакатнинг ташқи ва ички йўналишлардаги асосий ташаббуслари бўйича Элбоши билан келишиш тўғрисидаги меъёр олиб ташланади. Шу тариқа, Сенат умуман олганда, қонунни қувватлади ва яна бир ўзгариш билан Мажилисга қайтарди.
Абдумалик Сарманов таржимаси