Қозоғистон ва Эрон тадбиркорлари 1 миллиард доллар қийматга эга ҳужжатлар имзолади

Қозоғистон ва Эрон тадбиркорлари 1 миллиард доллар қийматга эга ҳужжатлар имзолади

Қозоғистон Эронга йил сайин 100 минг тонна ўсимлик мойи экспорт қилади. Астанада бўлиб ўтган бизнес форум доирасида икки мамлакат савдо палаталари шундай шартномани имзолади. Форс кўрфазидаги ушбу мамлакатда мазкур маҳсулотга талаб катта. Эрон 300 минг тоннагача ёғ харид қилишга тайёр. «Qaztrade» савдо сиёсатини ривожлантириш маркази ва Эроннинг Савдо-саноат палатаси транспорт йўлаги яратиш устида ишлаяпти. Томонлар Ғарбий Қозоғистон  вилоятида мол терисини қайта ишловчи комбинат, Алматида сутни қайта ишлаш заводи, Қарағанди вилоятида мис эритиш тўғрисида келишиб олди. Йиғилиш давомида икки давлат тадбиркорлари умумий қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган ҳужжатларни имзолади.

Айтмуханбет Алдажаров, «Qaztrade» савдо сиёсатини ривожлантириш маркази бош директори:

- Биз ўсимлик ёғи етказиб бериш бўйича дунёнинг илғор учлигига киришни мақсад қилганмиз. Экспорт 1 миллиард доллар даромад бера олади. Ҳозирча бу кўрсаткич 560 миллион долларга тенг.

Комрон Ҳушёр, халқаро транспорт-логистика компанияси бош директори:

- Биз вагонлар сотиб олганмиз. Ушбу вагонлар билан Эроннинг Бандар Аббас портига исталган товарни етказамиз. Сўнг контейнерга ортганча Африкага, Индонезияга, Шри-Ланкага, Форс кўрфазига жўната оламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси