Қозоғистон Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти билан ҳамкорлик қилади

Қозоғистон Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти билан ҳамкорлик қилади

Қозоғистон Президенти қошидаги Коррупцияга қарши кураш комиссияси йиғилиши Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қариннинг раислигида ўтказилди. Иштирокчилар Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши кураш Истамбул фаолият режаси доирасида мониторингнинг 5-раундини рўёбга чиқариш масаласини кўриб чиқишди. Шунингдек, халқаро стандартларни рўёбга чиқариш орқали республикада миллий коррупцияга қарши қонунчилик  ва  ҳуқуқ қўлланилиши амалиётини такомиллаштириш чоралари ҳақида айтилдиЙиғилиш сўнггида Ерлан Қарин нуфузли халқаро ташкилот билан ўзаро алоқаларни давом эттиришни топширди.


Абдумалик Сарманов таржимаси