Президент MFA International компаниясининг пойтахтдаги корхонасини бориб кўрди. Саноат респираторлари ва газ тутиб қолувчи ускуналар чиқариш бўйича Түркиядаги энг йирик ва Европададаги илғор учликка кирувчи компания 2020 йилда Қозоғистонга инвестиция киритди ва завод қурилишини бошлади. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев пойтахтдаги тиббиёт буюмлар қиарадиган корхоналар кўргазмасида қатнашди. Президентга кардиохирургия ва трансплантологияни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Май ойида ALEM инновациявий аппарати чиқарадиган завод қурилиши бошлангани, юрак хасталикларини камайтириш бўйича мажмуавий чора-тадбирлар тақдим этилди. Бундан ташқари, Давлат раҳбари Kazecotech корхонасининг илмий-техник ютуқлари билан танишди. Сўнгги уч йил ичида компания энг илғор дунё стандартларига мос 250тадан зиёд протез тайёрлади ва 500 нафардан зиёд ногиронни аравалар билан таъминлади.
Сўнгра Қосим-Жўмарт Тўқаев KIA маркали махсус техника йиғувчи завод иши билан танишди. Корхона 2022 йилдан буён 700 тадан зиёд машина чиқарган. Ишлаб чиқариш учун жами 11 миллиард тенгедан зиёд инвестиция киритилди. 240 мутахассис доимий иш билан таъминланди. Компания ишлаб чиқариш қуввати ва маҳсулот турларини кўпайтириш учун бошқа халқаро брендлар билан ҳам музокара юритаяпти.
Бозорда саноат, логистика, ҳокимликлар, спорт ва бошқа объектлар қурилишида сэндвич-панелларга талаб катта. Президен бу маҳсулотни чиқарувчи KazPan заводига ташриф буюрди. Меҳнат жамоаси билан суҳбатда корхона рақобатбардошлигини оширишига, мамлакат инфратузилмаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди. Завод йилига 1,8 миллион квадрат метр маҳсулот чиқара олади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев «Мингйиллик» хиёбонини ривожлантириш лойиҳаси билан танишди. Астана ҳокими Женис Қасимбек вокзал яқинидаги парк Сарайшиқ туманининг ташриф карточкасига айланиши кутилаётганини билдирди. Унда ўйин майдончалари, амфитеатр қурилади. Жорий йилда бир қанча уй-жой мажмуаларини ўзаро боғловчи парк ободонлаштирилади. Астанани ривожлантиришда Туран шоҳкўчасининг шимолидаги GreenLine бульвари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Лойиҳа рўёбга чиқарилишида уй-жой, иш, хизматлар, рекреация ўзаро яқин бўлиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси

