Қозоғистоннинг Ақмўла вилоятида самарали «яшил технология»лардан фойдаланувчи курорт зоналари очилади. Масалан, қуёш энергияси, илиқ ҳаво камари, биологик тозалаш ускуналари ва мустақил сув манбаларидан фойдаланувчи масканлар. Буларнинг ҳаммаси ҳозирча Сенатга тақдим этилган лойиҳалар, холос. Палатанинг Туризмни ривожлантириш бўйича жамоат лойиҳа офиси кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Иштирокчилар туризм саноатини ўзгартиришга янгича ёндашишни таклиф қилишди. Бу соҳани фаол ривожлантириш ва унга қўшимча инвестициялар жалб этиш имкониятини беради. Айниқса, курорт зоналарига етиб бориш имкониятларини кенгайтириш, транспорт ва муҳандислик инфратузилмалари аҳволига алоҳида эҳтибор қаратилди. Сенат раиси таъкидлашича, туризм соҳасида ТЭМдан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун қонунчилик даражасида ўзгаришлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш зарур. Маулен Ашимбаев фикрича, айни вақтда илғор амалиётлардан фойдаланиш бўйича жаҳон тажрибасидан ва технологияларидан фойдаланиш зарур.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти
Сенати раиси:
- Лойиҳа офиси доирасида янги воситалардан, янгича ёндашувлардан, шу жумладан, Қозоғистонда туризмни тараққий эттириш мақсадида инфратузилмаларини ривожлантириш билан боғлиқ қатор таклифлар тайёрланди. Фикримизча, лойиҳа офиси томонидан жуда қизиқарли лойиҳалар ишлаб чиқиляпти. Улар қаторида табиати муҳофаза қилинаётган ҳудудларда электроэнергия билан таъминлашнинг муқобил манбаларидан фойдаланиш, бундай инфратузилмавий ечимларни солиқларга айирбошланган инвестициялар шаклида амалга ошириш ҳам бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

