Қозоғистон Монголия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон Монголия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Қосим-Жўмарт Тўқаев Монголия Буюк Давлат Хурали раиси Дашзэг-вийн Амар-баяс-галан билан парламентлараро дипломатия, савдо-иқтисодий, минтақалараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Қозоғистон Президенти таъкидлашича, унинг ўтган йили октябрь ойида бўлиб ўтган Монголияга сафари мобайнида икки давлат муносабатлари янги даражага чиқди. Икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик чуқур илдизларга эга, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Президент Қозоғистон Монголия билан стратегик ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини кўрсатиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси