Қозоғистон сайёҳларни жалб этади

Қозоғистон сайёҳларни жалб этади

Хитой Маданият ва туризм вазирлиги бунда гап гуруҳларга уюштирилган туристик саёҳатлар ҳақида кетаётганини  таъкидлади. 15 мартдан бошлаб саёҳатчилар авиабилет ва Қозоғистон меҳмонхоналаридан жой буюриши мумкин. Шунингдек, улар Непал, Бруней, Вьетнам, Монголия, Эрон, Иордания, Танзания, Намибия, Ўзбекистон ва бошқа давлатларга бора олади. Соҳа мутахассислари таъкидлашича, ушбу қарордан сўнг туризм оқими кенгая боради ва республика иқтисодиётига ижобий ва мультипликатив самара беради. Таъкидлаш лозимки, пандемиягача бўлган даврда Қозоғистонга йилига юз минг нафар атрофида хитойлик турист ташриф буюрган.    

Ернур Кенжебеков, пресс-секретарь Kazakh tourism миллий компанияси” ҳж матбуот котиби:

- Йил давомида хитойлик туристлар сони тўрт марта ошиши мумкин, деб тахмин қила оламиз. Бу эса иқтисодиётимизга ижобий таъсир кўрсатади, меҳмонхоналарда тўхтаган туристлар сувенир маҳсулотлар харид қилади, бошқа хизматлардан фойдаланади. Соҳа улкан мультипликатив самара беради.  Айнан уюштирилган туристик гуруҳлар оқимининг ортиши соҳанинг гуллаб-яшнашига катта хизмат қилади. Буларнинг ҳаммаси биргаликда олинганида хитойлик саёҳатчилар Қозоғистонни дам олиш жойи, туристик дестинация деб қабул қила бошлайди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.