Қозоғистон жаҳон давлатларини биохавфсизлик масаласида ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида мамлакатимиз вакили Мағжан Ильясов замонавий технологиялар ривожланиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни тилга олди. Гап шундаки, бугунги кунгача бу борада юзага келиши мумкин бўлган саволларга жавоб бера оладиган ташкилот йўқ, текшириш учун ҳам ҳеч қандай механизм яратилмаган. Ваҳоланки, биологик қурол оммавий қирғин воситаси, шунинг учун бу борада жадал ривожланаётган технологияларни ўз назоратига оладиган махсус органга эҳтиёж бор.
«Бугунги кунда биологик қуролни назорат қилиш масаласи 1972 йилдаги Биологик қуроллар бўйича конвенция асосида ҳал қилинади. Ушбу ҳужжат салкам 50 йил аввал қабул қилинган ва шундан буён мазмунан деярли ўзгармаган. Биологик хавфсизлик борасида иш юритувчи текширув механизмларига эга тўлақонли ташкилот мавжуд эмас. Шунинг учун Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ихтисослашган орган – бевосита БМТ Хавфсизлик кенгашига бўйсунувчи Биологик хавфсизлик халқаро агентлиги тузишни таклиф қилди», дея таъкидлади Мағжан Ильясов.
Абдумалик Сарманов таржимаси