Қозоғистон баҳорга тайёрланяпти. Бугун Сенатда бўлиб ўтган Ҳукумат соатида тошқинларга қарши чора-тадбирлар ҳақида гапирилди. Фавқулодда вазиятлар олдини олиш ва улар оқибатларини бартараф қилишда маҳаллий ижро органларининг алоҳида ўрни бор. Шунингдек, тегишли давлат тузилмалари яратилди. Стратегик режалаштриш ва тезкор бошқарув қўмондонлик маркази иш бошлади. Унинг базасида техноген ва табиий офатларни прогноз қилиш, моделлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича қатор рақамли сервислар бирлаштирилди. Баҳорги тошқинларга қарши курашиш учун Фавқулолда вазиятлар вазирлигида 37 минг кишилик гуруҳ тузилган. Қутқарувчилар ҳар қандай фалокатга қарши курашга тайёр. Вазирлик берган маълумотга кўра, 1 минг 200 та аҳоли пункти сув остида қолиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

