«Адолат» партияси сайловолди дастурини тасдиқлади

«Адолат» партияси сайловолди дастурини тасдиқлади

«Адолат» партиясининг III навбатдан ташқари съездида Қурултойга номзодлар рўйхати тасдиқланди. Жами 186 нафар талабгор фан, таълим, бизнес, ишлаб чиқариш, рақамли саноат, маданият, спорт ва фуқаролик жамияти вакилларидан иборат. Бундан ташқари, делегатлар сайловолди дастурини қабул қилдилар. Ундаги саккизта асосий йўналиш қаторига инсон капиталини ривожлантириш, рақамли трансформация, иқтисодиётни модернизация қилиш ва ижтимоий сиёсатни такомиллаштириш киритилган. Маданиятни қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳудудларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Партия раиси Айбек Дадебайга кўра, сайловолди дастури стратегик сессиялар давомида ва махсус QR-код орқали тўпланган экспертлар ва қозоғистонликларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Ҳозир партия сайлов кампаниясининг навбатдаги босқичини бошлади. Асосий эътибор ҳудудларга қаратилган. "Адолат" партияси вакиллари мамлакат аҳолиси билан учрашда, дастур ҳақида сўзлаб беради. Анжуман охирида III навбатдан ташқари съезд қарори қабул қилинди.

Айбек Дадебай, «Адолат» партияси раиси:

- Янги Конституция Қозоғистонга янги имкониятлар берди. Асосий вазифа – улардан фойдалана олишимиз. Мамлакатни одамлар, уларнинг ғоялари, масъулияти, меҳнати ва халқига хизмат қилишга тайёрлиги ўзгартиради. Биз масъулиятни зиммамизга олишга, "Адолат" партияси номидан сайловда қатнашишга тайёр номзодлар жамоасини шакллантирдик. Ҳамфикрлар жамоасини сайладик. Ваъда бермаслик. Айбдор қидирмаслик. Ўтмишга ўралашмасдан, келажакни қуриш учун яшаш.

Абдумалик Сарманов таржимаси.