Қозоғистон қуролсизланиш бўйича дунёга намуна

29 август – Халқаро ядро синовларига қарши кураш куни. Қозоғистоннинг қуролсизланиш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик масаласида тутган мавқеи мустаҳкам. Бу бир томондан дунё ва минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшса, иккинчи томондан Қозоғистоннинг халқаро саҳнадаги эътиборини оширади. Нуфузли халқаро ташкилотлар Қозоғистоннинг ядро қуроли тарқалиши олдини олиш бўйича дунё миқёсида тутган ўрнини юқори баҳолайди.  

Изуми Накамицу, БМТ Бош котиби ўринбосари, Қуролсизланиш масалалари бўйича юқори вакил:

– Қозоғистон ядровий қуролсизланиш бўйича дунёнинг пешқадам давлатларидан бири. Ядро синовларига қарши куннинг аҳамияти катта. Мамлакатингиз ядро синовларига қарши ташаббус кўтариб, унга қарши дастлаб овоз берганларнинг бири. Семей полигонининг ёпилиши ҳам буни тасдиқлайди. Шу билан бирга, Қозоғистон ядровий синовларни мутлақо тақиқлаш талабини қўллаб-қувватлайди. Айни вақтда, ядровий қуроллар синовлари, унинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича йиғилишга самарали раислик қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.