Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннан
ташкил эта олади. Бунга талаб ҳам, технологик имкониятлар ҳам етарли. Озарбайжон
ахборот агентлигига берган интервьюсида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт
Тўқаев таъкидлашича, Астана ва Боку бу йўналишда мажмуавий қадамлар қўйиш
ниятида. 2022 йилда қабул қилинган Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркия ҳудудидаги
«Ўрта йўлак»даги тор нуқталарни мувофиқлаштирилган ҳолда бартараф этиш бўйича
йўл харитаси ҳам бунга далил бўла олади. У 6 йилга мўлжалланган. Таъкидлаш
лозимки, 2022 йилда бу йўналишда юк ташиш ҳажми икки марта, 2023 йилда – яна 65
фоиз, 2,7 миллион тоннагача ортди. Буларнинг барчаси қитъаоша савдо ва ҳаракатланишда
Транскаспий халқаро транспорт йўналишининг аҳамияти жадал ортаётганини
кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.