Қозоғистон БМТ комиссиясига сайланди

Қозоғистон БМТ комиссиясига сайланди

Қозоғистон  гиёҳванд моддалар бўйича БМТ комиссиясининг янги аъзоси бўлди. Республика Нью-Йоркда бўлиб ўтган ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгашида кўп овоз олди. Қозоғистоннинг мазкур комиссияда иш бошлаши мамлакатнинг гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига қарши курашдаги фаол хизматлари халқаро ҳамжамият томонидан тан олинганини кўрсатади. Республика гиёҳвандликка йўл қўймаслик йўлида олдини олиш, реабилитация, чегара назорати, ҳуқуқ-тартибот йўналишларида мунтазам иш олиб боради. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон  2029 йилгача комиссия таркибида Осиё – Тинч океани минтақавий гуруҳи манфаатларини ҳимоя қилади.

Қайрат Аман, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро хавфсизлик департаменти директори:

- Комиссия таркибида Қозоғистон  БМТнинг тегишли резолюцияларини ишлаб чиқиш ва уларга овоз беришда қатнашади. Гиёҳвандликнинг олдини олиш, соғлиқни сақлаш, инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилишда миллий ва минтақавий устуворликларни илгари сурувчи лойиҳаларни илгари суради. Энг муҳими, Қозоғистон гиёҳванд моддалар билан боғлиқ глобал ечимлардан четда қолмайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси