Қозоғистонда робот ёрдамида мураккаб амалиётлар ўтказилади

Қозоғистонда робот ёрдамида мураккаб амалиётлар ўтказилади

Қозоғистонда робот ёрдамида мияда мураккаб амалиётлар ўтказилади. Remebot RM-200 янги авлод нейрохирургия мажмуаси Қарағандидаги Х. Мақажанов номли кўп соҳали шифохонага келтирилди. Сунъий интеллект ўрнатилган тизим тиббий маълумотларни таҳлил қила олади. Ускуна амалиётни юқори аниқликда ва тўқималарга имкон қадар зарар етказмасдан амалга оширади. Бош мия билан боғлиқ касалликларни даволаш учун янги имкониятлар очади. Янги технология ёрдамида йилига 300 тадан зиёд амалиёт ўтказилиши мумкин. Қарағандилик тиббиётчилар Хитойда ушбу йўналиш бўйича таълим олишди. Аппарат билан ишлашни ўрганишди, малакасини оширишди, қатор амалиётлар ўтказишди.

Еркин–Даур Қурманғалиев, Х. Мақажанов номли кўп соҳали шифохона директори:

- Амалиёт вақти анча камаяди, натижада, бемор соғайиб кетиши бўйича прогноз кескин ортади. Бунда аниқлик бир миллиметрнинг улушлари ҳисобида берилади, яъни зарур нуқтага чиқиш учун бир миллиметрдан ҳам кичикроқ ҳудуд кесилади. Паркинсон касаллиги, эпилепсия, бош мия ўсмасини даволаш, стереотаксик амалиёт ўтказиш, стереотаксик маълумотлар олиш, гематомаларни йўқотишда ундан фойдаланиш мумкин. У жуда катта аниқликда таъсир қилади

Абдумалик Сарманов таржимаси