Миллий қурултой йиллик ишини якунлади

Миллий қурултой йиллик ишини якунлади

Миллий қурултой йиллик ишини якунлади. Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин айтишича, Қурултой аъзоларининг ташаббусига кўра, 40 қисмдан иборат иш дастури қабул қилинганди. Унинг асосий қисми рўёбга чиқарилди. Шу жумладан, Парламент аёллар ва болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус қонун қабул қилинди, уни Президент имзолади. Шунингдек, гиёҳванд моддалар бизнесига қарши кураш бўйича  ҳужжат имзолаш учун Давлат раҳбарига йўлланди. Мазкур ҳужжатларни тайёрлашда Қурултой аъзолари фаол қатнашди. Умуммиллий қадриятларни тарғиб этиш борасида таълим, маданият ва ономастика соҳаларида давлат ва жамоат ташкилотлари билан бир қанча ташаббусларини рўёбга чиқарди.

Ерлан Қарин, Давлат маслаҳатчиси:

- Яна бир муҳим масала кўтарилди. Давлат мукофотлари рўйхатида яна бир қанча унвонлар киритиш таклиф этилди. Ўзингизга маълум, «Қурмет», «Парасат», «Барс» каби давлат мукофотлари бор. Лекин хизмат қилган инсонлар номи кўрсатилмайди. Парламентда бу масала муҳокама қилинди ва апрель ойида, Миллий Қурултойдан сўнг муҳим ҳужжат қабул қилинди. «Айбин» орденининг 3 даражасига 3 нафар қаҳрамонимиз Сағадат Нурмағамбетов, Бауржан Мўмишули ва Рақимжан Қўшқарбаевнинг исми берилди.

Давлат маслаҳатчиси Президент Атирауда тилга олган 4 босқичли инфратузилмалар дастурининг қандай рўёбга чиқарилаётганини ҳам кўрсатиб ўтди. Ерлан Қарин Миллий Қурултой фақат мулоқот майдончаси эмас, жамият учун муҳим масалалар кўтариладиган марказлардан бири эканлигини айтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.