Қозоқ ўтови Исроилдаги халқаро туристик кўргазма дурдонаси бўлди

Қозоқ ўтови Исроилдаги халқаро туристик кўргазма дурдонаси бўлди

Меҳмонлар залўртасига ўрнатилган ўтов экспозициясига қизиқиш билдирди. Кўргазма иштирокчилари номадларнинг муқаддас яшаш жойи ҳақида кўпроқ нарсаларни билиб олди, қозоқ халқи урф-одатлари ва анъаналари билан танишди, миллий таомларни татиб кўришди, тақинчоқ ва либосларни кийишди.

Таъкидлаш лозимки, Марказий Осиё ва Қозоғистон тобора кўпроқ туристларни жалб этаётган йўналишга айланди. Кўчманчи цивилизациянинг ўзига хос руҳини ҳис этиш, табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлиш учун саёҳатчилар келмоқда.

Сатибалди Буршаков, Қозоғистоннинг Исроилдаги Элчиси:

- Асосий мақсад – исроиллик туристларни Қозоғистонга жалб этиш. Савдо алоқаларини кенгайтириш. Сўнгги йилларда икки давлат ўртасида товар айланмаси ортмоқда. Масалан, ўтган йили 900 миллион долларлик кўрсаткичга эришилди. Инвестициялар ҳажми ҳам кўпайди. Сўнгги икки йил давомида Исроил Қозоғистонга 80 миллион доллар инвестиция киритди.

Абдумалик Сарманов таржимаси