Аншлаг, қарсаклар, кенг кўламда ишлаш. «Астана Опера» театри Озарбайжон давлат академик опера ва балет театри саҳнасида гала-концерт берди. Чиқишлар мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган. Қозоғистон артистлари жаҳон операси ва симфоник асарлар, шунингдек, қозоқ халқ композицияларидан парчалар тақдим этилди. Бокуликлар Мухамеджановнинг «Айсулу» операсидаги Каватина Серке, Муқан Тўлебаевнинг «Биржан – Сара» операсидаги айтишув, Моцартнинг «Сеҳрли флейта» операсидаги Тун қироличаси арияси ва бошқаларни дирижёр Руслан Баймурзин раҳбарлигидаги хор ва симфоник оркестр жўрлигида тинглади.
РУСЛАН БАЙМУРЗИН, ДИРИЖЁР:
- Биз билан театрнинг машҳур яккахонлари келди. Уларнинг ҳар бири Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб. Кўплаб халқаро танловлар ғолиби. Пандемиядан кейин биринчи марта тўла таркибда сафарга чиқдик. Жами 140 дан кўп киши. Оркестр, хор, яккахонлар, гримчилар, костюмерлар, техник персонал.
ГУЛЬДАНА АЛДАДЎСОВА, ОПЕРА ЯККАХОНИ:
- Аввалроқ Алматида бўлдик, бизда юбилей, ўнинчи мавсумий концерт. Бу менинг биринчи ташрифим. Жуда бахтлиман. Қозоғистон ва Озарбайжон ўхшаш шарқ давлатри, туркий тиллимиз. Маданиятимиз яқин, мусулмон давлатлар. Ўхшашликлар, яқин жиҳатлар жуда кўплиги сезилади.
Келгусида Минск гастроллари режалаштирилган. Белорусь миллий академик театрида “Астана опера” Россинининг «Ипак арқон» опера-фарсини намойиш қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси