Олим Мухит-Ардагер Сидиқназаров қаламига мансуб ушбу асарда 1562 йилдан 1879 йилгача бўлган Европа ва Американинг 130 та қадимий харитаси жамланган. Улар қозоқ давлатчилигининг асосий тараққиёт босқичларини акс эттиради. Муаллиф таъкидлашича, асрлар давомида Қозоқ хонлиги Европа билан савдо, маданият, дипломатия алоқаларини ўрнатган, ишончли ҳамкор сифатида намоён бўлиб келган. Таъкидлаш лозимки, Мухит-Ардагер Сидиқназаров ушбу илмий ишини яратишда жаҳоннинг нуфузли илмий марказлари ва университетлари, кутубхоналари билан ҳамкорлик қилган. Депутатлар кенг кўламли изланиш учун олимга миннатдорчилик билдирди. Улар фикрича, китоб тарихий аҳамиятга эга, Қозоғистон халқаро сиёсатининг янги қирраларини очади.
Абдумалик Сарманов таржимаси