Савдо-иқтисодий шериклик, илғор технологияларда ўзаро
ёрдам, сув захираларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Исроил Кнессети раиси Амир Охан билан учрашувида асосан ушбу
мавзулар кўтарилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Исроил парламенти раисининг
ташрифи мамлакатларнинг икки томонлама муносабатларини мустаҳкамлаш ниятида
эканлигини кўрсатади. Ўз навбатида Амир Охан Қозоғистон ва Исроил ўртасидаги
кўп қиррали алоқалар фаол ривожланаётганини, ҳамкорлик учун янги имкониятлар
очилаётганини кўрсатди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

