Мажилис молия бозорига оид қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди

Қозоғистонда хорижий банклар филиалларини очиш бўйича талаблар енгиллатилади. Мажилисда тегишли қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди. Унинг доирасида хорижлик инвесторларга ташкилот ёки филиал очиш учун рухсат беришлари учун зарур бўлган 24 ҳужжатдан 17 таси қолдирилади. 8 та ҳужжат қисқартирилди. Бу молия ташкилотининг рейтингига бевосита боғлиқ. Айни вақтда, активларига қўйиладиган талаб 20 миллиарддан 10 миллиард долларгача камайтирилади. Бундан ташқари, банк филиаллари кўрсатадиган хизмат турлари кенгаяди. Лицензия олиш тартиби осонлаштирилади. 

Мадина Абилқасимова, Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга келтириш ва ривожлантириш агентлиги раиси:

– Филиалларнинг хизмат турлари қаторига хорижий валюта алмаштириш, кастодиан хизмати ва трансфер-агент хизматини амалга ошириш, синдикатланган молиялаштиришда иштирок этиш, тўлов карточкалари чиқариш кабилар киритилади. Иккинчи даражали хорижий банкнинг банк лицензияси олиши учун зарур ҳужжатлар рўйхати 50 та ҳужжатлан 7 тагача қисқартирилди. 

Қонун лойиҳасига кўра, суғурта ва қимматли қоғозлар бозори янада ривожлантирилади. Шу билан бирга, суғурта ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида кўрсатадиган хизматлари ва инвестициявий имкониятлари кенгайтирилади. Ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг брокерлар капиталида қатнашиши борасидаги талаб пул ювишга қарши кураш бўйича молиявий чора-тадбирлар стандартларига мувофиқ белгиланади.

Мадина Абилқасимова, Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга келтириш ва ривожлантириш агентлиги раиси:

– Хорижлик инвесторларнинг мамлакат жамғарма бозорига киришини осонлаштириш учун Euroclear ҳамда Clearstream каби халқаро ҳисоб-китоб ташкилотларининг Қозоғистон Марказий депозитарийсида бевосита ҳисоб очиши таклиф қилинади. Бу уларнинг ҳисоб юритиши ва ўз мижозларининг Қозоғистон қимматли қоғозларига эгалик ҳуқуқини исботлаш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.