Alatau City ривожи учун 6,5 миллиард доллар сармоя жамғарилди

Alatau City ривожи учун 6,5 миллиард доллар сармоя жамғарилди

Хитойда ўтказилган Alatau City Roadshow доирасида хитойлик инвесторлар билан умумий қиймати қарийб 6,5 миллиард доллар бўлган 30 та шартнома ва меморандум имзоланди. Қозоғистон Президенти Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзумбаевни қабул қилди. «Келажак шаҳри» инвестициявий имкониятлар халқаро тақдимоти доирасида жами 20 та, шу жумладан, Шеньчжень ва Гонконг ҳукумати, тадбиркорлари билан учрашувлар ўтказилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар, янги сув омборлари қурилиши бўйича ҳисобот тинглади. Энергетика ва коммунал соҳаларни модернизация қилиш бўйича миллий лойиҳа ижроси кўриб чиқилди. Жорий йилда инфратузилмани янгилаш рекорд даражада — 1 триллион тенгедан зиёд маблағ ажратилди. Давлат раҳбари бу ишга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш, Алатау шаҳри инфратузилмасини ривожлантириш учун зарур маблағ ажратишни топширди.


Абдумалик Сарманов таржимаси