Давлат бошқарувини рақамлаштириш давом этмоқда

Давлат бошқарувини рақамлаштириш давом этмоқда

Қозоғистонда давлат хизматларига кириш янада осон ва қулай бўлади. Келгуси йилдан бошлаб, «e-Qyzmet» тизими мамлакатнинг барча давлат органлари учун ишга туширилади. Уни жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилади, ҳозирча пилот лойиҳа 44 та тузилмада қўлланяпти. Бу каби рақамли ечимнинг афзаллиги шундаки, номзод давлат хизматларига кириш учун саралаш танловида барча босқичларда иштирок этиши мумкин: исталган вақтда, дунёнинг исталган нуқтасидан. Қолаверса, кадрларга оид тартибни рақамлаштириш номзодларни саралаб олишни шаффоф ва адолатли қилишга ёрдам беради. Давлат тузилмалари ходимлари эса ўзларининг профессионал ва шахсий компетенцияларини Қозоғистон Президенти қошидаги Далват бошқаруви академиясида ривожлантириши мумкин. Жорий йилда алоҳида мақомга эга ушбу муассаса ўзининг 30 йиллигини нишонлайди.

Астанада бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий анжуман ушбу юбилей санага бағишланди, унда давлат органлари, бошқармалар вакиллари, академия ходимлари ва битирувчилари, шунингдек, хорижий экспертлар иштирок этди. Чет эллик меҳмонлар ўз юртларида давлат хизматчиларининг касбий малакасини оширишда қўлланадиган илғор методикалар борасида сўзлаб берди ва республикамизда давлат сектори юқори даражада равнақ топганини таъкидлади. 

Гюнтер Гоблом, Брюссель дипломатия академияси директори, Бельгия:

- Фикримча, Қозоғистон келажакда иқтисодий фаровонликни таъминлайдиган илғор амалиётга риоя қилаётганини кўрсатувчи аниқ мисоллар мавжуд. Далват хизматларини рақамлаштириш ҳам яхши ривожланган, кўриб турибмизки, ташкилотлар, компания ва, умуман, фуқаролик жамияти буни қадрлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси