Мажилис «Почта тўғрисида» қонунга ўзгариш киритди

Мажилис «Почта тўғрисида» қонунга ўзгариш киритди

Қозоғистонда почта фаолияти қоидалари қонунчилик даражасида ўзгартирилади. Қоғоз хатлар камайиши ва почта тармоғи миллий операторининг қатор янги хизматлар кўрсатаётгани бунга сабаб бўлди. Мажилис тегишли қонунни биринчи ўқишда маъқуллади. Ундаги янгиликлардан бири — жўнатмалар олиш механизми соддалаштирилади. Тегишли пин ёки QR-код бўлган тақдирда уларни учинчи шахсларга ҳам топшириш мумкин бўлади. Бу эса маркетплейс товарларини почта бўлимига ёки уйга етказиб беришни осонлаштиради. Шунингдек, ҳужжатга кўра, почта қутиси ўрнига постаматлар ўрнатиш ва ишлатиш, эскирган хизматларни бекор қилиш мўлжалланган. Таъкидлаш лозимки, Қозпочта ҳозирги кунда кўпроқ 1800 тадан кўпроқ бўлими бўлган қишлоқларда хизмат кўрсатяпти.

Асел Жанасова, «Козпошта» ҲЖ бошқаруви раиси:

- Ўтган йили жўнатмалар сони 38 фоизга ва жорий йилнинг 10 ойида 28 фоизга ортди, уларни тобора кўпроқ қисми, бугунги кунда 49 фоизи қишлоқларга юбориляпти. Биз фуқаролар истаган нарсасини истаган жойидан харид қила олиши учун глобал маркет-плейслар билан фаол ишлаяпмиз. Хизмат сифатини оширишга интиляпмиз, жорий йилдан МДҲнинг 9 давлатида транзит хизмати кўрсатаяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси