Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотида БМТнинг тинчлик ўрнатиш миссияларида қатнашиш учун «мувофиқлаштирувчи давлат» тушунчаси шакллантирилади. Ташкилотнинг ҳар қандай
аъзоси бу мақомга эришиши мумкин. Мамлакат Жамоавий тинчлик ўрнатувчи кучлар иш юритишини таъминлайди,
логистика, молия ва транспорт
муаммоларини ҳал қилади.
Сенат депутатлари
ЖХШТ тинчлик ўрнатиш фаолияти билан боғлиқ шартномага
киритилган ўзгаришларни ратификация қилди. Бу халқаро
ташкилот фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янгилаш, такомиллаштириш имкониятини
яратади,
шунингдек, тинчлик ўрнатувчилар БМТ амалиётларида қатнашиши, уларнинг ишлаш тартибини шакллантиради. Шу жумладан, моддий-техник муаммолари ҳал қилинади.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси
Парламенти сенати раиси:
- Бугун
кўриб чиқилган қонунлар Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти фаолиятига оид
қатор масалаларни тартибга келтириш билан боғлиқ. Хусусан, ташкилотнинг тинчлик
ўрнатишга доир салоҳиятидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида фойдаланиш имконияти
кўриб чиқилади. Бундан ташқари, қонунларга мувофиқ, аъзо давлатлар ҳуқуқий,
моддий-техник ва тиббий таъминотда ўзаро ёрдам кўрсатишни кўзда
тутади. Умуман олганда,
қонунлар
ташкилотнинг тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича фаолияти самарадорлигини оширишга
хизмат қилади.
Сенатда таъкидланишича,
Қозоғистон ҳарбий
хизматчилари ўттиз йилдан буён турли миссиялар фаолиятида қатнашиб келади.
Жумладан, улар Непал, Ғарбий
Саҳрои
Кабир, Кот-д'Ивуар ва Ливанда иш олиб борган.
9 минг нафар аскар Тожикистон-Афғонистон чегарасида жанговар бурчини ўтади.
«ҚазБат»нинг 300 ҳарбий
хизматчиси Ироқдаги миссияда фаолият юритяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.