Қозоғистонга Франция Президенти Эмманюэль Макрон расмий ташриф билан келди. Пойтахт аэропортида юксак мартабали меҳмонни республика Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди. Эслатамиз, бугун икки давлат раҳбарлари Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Эмманюэль Макрон савдо- иқтисодий, инвестициявий ва энергетик ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокара ўтказади, халқаро ва минтақага оид масалаларни муҳокама қилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.