Навбатдан ташқари президент сайлови – келгусидаги тараққиёт йўналишини белгилаб берувчи мавсум. Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз номзодини қўллаб-қувватлаган халқ коалицияси форумида шундай фикр билдирди. Давлат раҳбари номзод сифатида президент сайловида қатнашиш улкан масъулият ва фахр эканлигини таъкидлагани ҳолда, қисқа вақт ичида сайловолди дастурини тақдим этишини билдирди. Ундан мамлакатда ислоҳотлар жорий этиш, фуқаролар фаровонлигини ошириш каби тадбирлар ўрин олиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси