Рақамли активлар тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Рақамли активлар тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Қозоғистонда рақамли ҳуқуқ бўйича дастлабки қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг муаллифлари таъкидлашича, бунинг натижасида мамлакат ҳудудида майнинг жараёнини тартибга келтириш имконияти туғилади. Легал криптовалюта яратиш жараёни ҳуқуқий жиҳатдан қўшимча солиқ енгилликлари таклиф этиш ҳамда мамлакатда IT-соҳасини ривожлантиришга замин яратилади. Тахминий ҳисобларга кўра, 2028 йил охиригача бу йўналишдан давлат бюджетига 600 миллиард тенге маблағ тушиши режалаштирилган. Мазкур ҳужжат инвесторлар қизиқишини хомашё салоҳиятидан маҳсулот тайёрлашга кўчириши мумкин.

Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:

– Умуман олганда, мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши оқибатида майнинг ва криптовалюта саноати мамлакатимизда ўзига хос мустаҳкам ўрин эгаллайди. Бутун бошли янги йўналиш шаклланади. Тўлақонли рақамли маҳсулот сегменти вужудга келади, солиқ, иш ўринлари, янги технологиялар манбаига айланади. Бу саноат туфайли Қозоғистон ҳудудида технологик ускуналар тармоғи ривожланади. Ҳозирнинг ўзида тушиши мумкин бўлган маблағ ҳисобланди. Хомаки ҳисоб-китобга кўра, энергия бозорида 500 мегаватт қувват квотаси берилган тақдирда, бюджет 600 миллиард тенгени ташкил қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси